Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Неймар фаолиятини қандай давом эттириши борасида учта эҳтимолий сценарий маълум бўлди. Бу ҳақда UOL нашри хабар берди.
Манбага кўра, ЖЧ-2026 бошланишидан аввалроқ Неймарнинг яқинлари футболчи футболдан руҳий жиҳатдан чарчаганини пайқаган. Қайд этилишича, у 15 йил давомида Бразилия миллий жамоасида ўйнаганига қарамай, ОАВ томонидан етарлича эътироф этилмаётганидан дўстларига шикоят қилган.
Нашрнинг ёзишича, Бразилиянинг Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, Жаҳон чемпионати 1/8 финалида мусобақани тарк этганидан ва Неймар миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганидан сўнг, унинг келажаги бўйича учта асосий вариант мавжуд.
Биринчи вариант — «Сантос»га қайтиб, амалдаги шартномасини охиригача бажариш. Иккинчиси — босим камроқ бўлган бошқа клубга ўтиш. Учинчи эҳтимол эса профессионал футболчилик фаолиятини якунлаш ҳисобланади.
Қайд этилишича, Неймарнинг отаси футболчининг фаолиятини якунлаш вариантига очиқчасига қарши чиққан.