«Барселона» академияси тарбияланувчиси Мартин Монтойя профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини расман маълум қилди.
35 ёшли ҳимоячининг сўнгги клуби Грециянинг «Арис» жамоаси бўлди.
«Футболга бағишланган кўп йиллардан сўнг профессионал фаолиятим билан хайрлашиш вақти келди. Бу қарор ҳақида узоқ ўйладим. Мен футболга боримни бердим ва ортга хотиржам назар ташлай оламан. Футбол менга шунчаки ўйиндан кўра кўпроқ нарсани берди — дўстлар, унутилмас учрашувлар ва ҳаёт сабоқларини.
Ҳаммаси тўққиз ёшимда «Барселона» академиясига келганимдан бошланган эди. Асосий жамоада ўйнаш орзум ушалди. Бу йўл ажойиб, аммо жуда машаққатли бўлди. Оиламнинг ёрдамини ҳеч қачон унутмайман. Айниқса, ота-онам, рафиқам, фарзандларим, акам, агентим ва бувимга чексиз миннатдорман.
Бу қарорни, аввало, шахсий ва руҳий эҳтиёжларим ҳамда оиламга кўпроқ вақт ажратиш истаги сабаб қабул қилдим. Ишонаманки, ҳаётимдаги энг яхши кунлар ҳали олдинда.
Раҳмат сенга, футбол», — деб ёзди Монтойя ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Мартин Монтойя «Барселона» сафида 87 та баҳсда майдонга тушган. У клуб билан уч бор Ла Лига чемпиони бўлган ҳамда 2015 йилда УEФА Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган. Ҳимоячи фаолияти давомида «Валенсия», «Брайтон», «Бетис» ва «Арис» клубларида ҳам тўп тепган.