Бугун
10
Ўзбек

Куртуа АҚШ устидан ғалаба ҳақида: «Ҳурматсизликка муносиб жавоб қайтардик»

Футбол
8 июл, 17:05
Белгия дарвозабони Сенегални АҚШдан кучли жамоа деб ҳисоблашини айтди.
Куртуа АҚШ устидан ғалаба ҳақида: «Ҳурматсизликка муносиб жавоб қайтардик»
Foto: Getty Images
06.07.2026 FT Жаҳон чемпионати АҚШ АҚШ 1 : 4 Белгия Белгия

Белгия миллий жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа ЖЧ-2026 1/8 финалида АҚШ (4:1) устидан қозонилган ғалабага муносабат билдирди.

«Сўнгги кунларда улар бизга нисбатан кўрсатган ҳурматсизликка муносиб жавоб қайтардик. Биз ҳақимизда аввалги жамоа эмаслигимизни, бизни осонликча мағлуб этишларини айтишганди. Ҳа, Миср ва Эронга қарши ўйинлар осон кечмади, аммо улар мутлақо бошқа баҳслар эди. Уларни бу сафарги ўйин билан таққослаб бўлмайди. Яхши жамоа эканимизни исботладик».

Фоларин Балогуннинг дисквалификацияси бекор қилингани ҳақида

«Бу гапларнинг барчасини ўқиб, куламан. Тушунаман, улар АҚШ миллий жамоасига қизиқишни оширишни хоҳлашади. Лекин бу ғалабага мен Сенегалга қарши ўйин олдидан бўлганидан ҳам кўпроқ ишонгандим. Чунки, менимча, Сенегал — АҚШдан кучлироқ жамоа»
, — дедя Куртуанинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • АҚШ АҚШ
  • Белгия Белгия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар