Бразилия миллий жамоаси Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг ватанга фақат бир футболчи — «Фламенго» ҳимоячиси Данило Луис да Силва қайтди. Бу ҳақда Folha de S.Paulo нашри хабар берди.
Манбага кўра, 1/8 финалда Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин нинг барча 26 футболчисига дарҳол жавоб берилган. Бироқ ўйинчиларнинг аксарияти тўғридан тўғри Бразилияга эмас, бошқа давлатларга йўл олган. Улар бошқа мамлакатларда таътил ўтказишади ёки кейинроқ клубларига қўшилиб, янги мавсум учун тайёргарликни бошлашади.
Бош мураббий Карло Анчелотти ҳам мағлубиятдан кейинги куни Канадага жўнаб кетган. У ерда унинг оиласига тегишли уй бор.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия ушбу мундиалда XXI асрдаги Жаҳон чемпионатларидаги энг ёмон натижасини қайд этди.
Бразилия ЖЧни тарк этганидан сўнг миллий жамоа самолётида фақат бир футболчи ватанга қайтди
Футбол
8 июл, 17:45
Ўйинчиларнинг катта қисми таътил ўтказиш учун бошқа мамлакатларга йўл олишди.
Foto: Getty Images