Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси ЖЧ-2026 1/8 финалида Мисрга қарши кечган баҳснинг (3:2) сўнгги дақиқаларида бирданига бешта статистик кўрсаткич бўйича майдоннинг энг яхши футболчисига айланди. Бу ҳақда ОptaJoe хабар берди.
Статистикага кўра, 76-дақиқадан бошлаб Месси тўпга 27 марта тегиб, ушбу вақт оралиғида барча футболчилар орасида энг юқори натижани қайд этди. Шунингдек, у дарвоза томон йўлланган зарбалар (2), яратилган голли вазиятлар (2), муваффақиятли дриблинглар (2) ва рақиб жарима майдонидаги тўпга тегишлар (5) бўйича ҳам етакчи бўлди.
Қайд этиш жоиз, Аргентина ушбу баҳснинг 79-дақиқасига қадар 0:2 ҳисобида ортда бораётган эди. Месси эса камбекда муҳим рол ўйнаб, битта гол урди ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина миллий жамоаси Жаҳон чемпионати чоракфиналида Швейцария билан баҳс олиб боради.