Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси ЖЧ-2026 1/8 финалида Миср дарвозасини ишғол қилиб, яна бир тарихий статистикага муаллиф бўлди.
ОptaJoe маълумотига кўра, Месси 38 ёшдан ошган футболчи сифатида Жаҳон чемпионатларида урган голлари сонини 8 тага етказди.
Қайд этилишича, мундиаллар тарихида 38 ёшдан катта футболчилар жами 17 та гол урган бўлса, уларнинг деярли ярми айнан Месси ҳисобига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Мисрга қарши 1/8 финал баҳсида (3:2) Лионел Месси нафақат гол урди, балки битта голли узатмага ҳам муаллифлик қилди.
Аргентина миллий жамоаси Жаҳон чемпионати чоракфиналида Швейцария билан баҳс олиб боради.