Мадриднинг «Реал» клуби ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнолд яқин келажакда Англияга қайтишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
Англиялик футболчи «қаймоқранглилар»нинг асосий таркиб вакили ҳисобланмайди, шунинг учун миш-мишлар уни январ ойидаги трансфер ойнасида ватанига қайтиши билан боғламоқда. Премер-лиганинг кўплаб клублари «Ливерпул»нинг собиқ юлдузи билан шартнома имзолашни истамоқда, бироқ Трентнинг ўзи ҳамон ҳеч қаерга кетиш ниятида эмас – у қолишни ва Жозе Моуриниога ўз салоҳиятини исботлаш истагида.
Маълумот учун, Александр-Арнолд 2025 йилнинг ёзида «Реал» сафига бориб қўшилган.
Transfermarkt портали Англия миллий жамоасининг 28 ёшли футболчисининг актуал трансфер нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади