Live
5
Ўзбек

Месси ЖЧ-2026 плей-оффида жарима зарбаларидан ҳали гол ура олмади

Футбол
8 июл, 11:52
Аргентина сардори плей-офф босқичида беш бор жарима зарбасини ижро этди, бироқ уларнинг ҳеч бири гол билан якунланмади.
Месси ЖЧ-2026 плей-оффида жарима зарбаларидан ҳали гол ура олмади
Foto: Getty Images
07.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Аргентина Аргентина 3 : 2 Миср Миср

Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси ЖЧ-2026 плей-офф босқичида жарима зарбаларидан ҳали ҳисобини очгани йўқ.

1/16 финалда Кабо-Вердега қарши баҳсда (3:2, қўшимча бўлимларда) 39 ёшли футболчи тўрт марта жарима зарбасини амалга оширди. Уларнинг учтасини Кабо-Верде дарвозабони Возиня қайтарган бўлса, яна бир зарба ҳимоячилар деворига теккан.

Мисрга қарши 1/8 финал баҳсида (3:2) эса Месси яна бир бор жарима зарбасини ижро этди. Учрашувнинг 31-дақиқасида йўлланган зарба дарвоза устунига тегиб қайтди.

Қайд этиш жоиз, Месси ушбу Жаҳон чемпионатида жарима зарбасидан битта гол уришга муваффақ бўлган. У гуруҳ босқичининг 3-турида Иорданияга қарши баҳсда (3:1) тўғридан-тўғри жарима зарбасини голга айлантирганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
  • Миср Миср
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар