«Брайтон» клуби ва Япония миллий жамоаси яримҳимоячиси Каору Митома Токиода йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчисига айланди, деб хабар бермоқда Livedoor News.
Ҳодиса 8 июл куни эрталаб пойтахтнинг Итабаси туманида содир бўлган. Митома бошқарувидаги автомобил чорраҳада велосипед билан тўқнашган. Дастлабки маълумотларга кўра, футболчи транспорт воситалари учун қизил чироққа амал қилмаган.
ЙТҲ оқибатида велосипедда ҳаракатланган аёл енгил жароҳат олган. Ҳозирда полиция воқеа жойида тергов ҳаракатларини олиб бормоқда, ҳодиса тафсилотлари ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ўрганилмоқда.
Митома машинасида бир аёлни уриб юборди
Футбол
8 июл, 17:25
Велосипедда бўлган аёл енгил жароҳат олган.
Foto: Getty Images