«ПСЖ» қишки трансфер ойнасида жамоадан кетиши мумкин бўлган Лука Шевалега ўринбосар изламоқда. Парижликлар «Брайтон» ва Нидерландия миллий жамоаси дарвозабони Барт Вербругген номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда L’Équipe хабар бермоқда.
Манбага кўра, клуб яна икки дарвозабон — «Лейпциг» вакили Мартен Вандевордт ва «Ломмел» посбони Маттиас Пиклак номзодларини ҳам ўрганмоқда.
Вербругген Нидерландия миллий жамоаси сафида 39 та баҳсда майдонга тушган. У ушбу мавсумда Англия чемпионатида «Брайтон» таркибида 11 та ўйин ўтказди.
Маълумот учун, 23 ёшли дарвозабоннинг инглиз клуби билан шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Тransfermarkt портали унинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.