Бугун
10
Ўзбек

Расман: Фран Гарсия «Бетис»га ўтди

Футбол
8 июл, 15:50
«Реал» чап қанот ҳимоячиларидан бирини сотди.
Расман: Фран Гарсия «Бетис»га ўтди
Foto: Getty Images

«Реал»нинг чап қанот ҳимоячиси Фран Гарсия фаолиятини «Бетис»да давом эттиради.

Севиля клуби футболчини 4 миллион евро эвазига сотиб олди. Шунингдек, мадридликлар 26 ёшли испаннинг кейинги трансферидан 50 фоиз улуш олишади. .

Шартнома 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Ўтган мавсумда Гарсия барча турнирларда 23 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширганди.

Transfermarkt портали уни 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Фран фаолияти давомида «Реал»дан ташқари «Райо Валекано»да ҳам ўйнаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Бетис Бетис
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар