Бугун
20
Ўзбек

Моуринио ротация ҳақида: «Бу бир ойлик эмас, бутун мавсум давом этадиган мураккаб вазифа»

Футбол
31 август, 05:30
«Реал» бош мураббийи футболчиларнинг ротацияга муносабати ҳақида фикр билдирди.
Моуринио ротация ҳақида: «Бу бир ойлик эмас, бутун мавсум давом этадиган мураккаб вазифа»
Фото: Getty Images
30.08.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 4 : 0 Malaga Malaga

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио футболчиларнинг ротацияга муносабати ҳақида фикр билдирди.

Кеча, 30 август куни мадридликлар Ла Лиганинг 3-турида ўз майдонида «Малага»ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Моуринио учрашувда бир қатор футболчиларни алмаштириб, таркибда ротация қилди.

«Бу бир ойлик эмас, бутун мавсум давом этадиган мураккаб вазифа. Майдонга тушмаётган футболчиларнинг хафалиги кўпроқ уларнинг ўзларига боғлиқ, менга эмас.

Мен ҳар бир футболчига ишонишимни кўрсата оламан. Улар эса бу ҳолатни ўзлари енгиб ўтишлари керак.

Бу сафар Трент ва Кукуреля ўйнади, Каррерас ҳамда Дюмфрис эса майдонга тушмади. Бори шу», — деди Жозе.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Malaga Malaga
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар