«Малага» бош мураббийи Хуан Фунес Ла Лига 3-тур доирасидаги «Реал»га қарши ўйин (0:4) ҳаками ҳақида кескин фикрлар билдирди.
«Реал» футболчиси олдида шунчаки нафас олиш ҳам ҳакам ҳуштак чалиши учун етарлидек туюляпти.
Бизникилар эса ҳакам фолни кўриши учун том маънода қонга беланиши керак», — деди Фунес матбуот анжуманида.
Маълумот ўрнида, «Малага» Испания чемпионати турнир жадвалида бир очко ва 1:7 тўплар нисбати билан сўнгги 20-ўринда бормоқда. Кейинги турда жамоа ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилади.