Испания чемпионатининг 3-турида «Реал» ўз майдонида «Малага»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мадридликлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйин тақдирини ҳал қилди. Беллингҳэм? Мбаппе ва Гулер голларга муаллифлик қилди. Яна бир гол меҳмонлар кипери Эрреро ҳисобига ёзилди.
Шундай қилиб, «Реал» очколари сонини 9 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Малага» эса 1 очко билан 18-поғонада.
Ла Лига. 3-тур
Реал – Малага 4:0
Голлар: Беллингҳэм 19, Эрреро 26 автогол, Мбаппе 30, Гулер 90+1
Реал: Куртуа, Трент, Рюдигер, Ҳейсен, Кукуреля, Камавинга, Валверде (Бернарду Силва, 77), Беллингҳэм (Гулер, 87), Диас (Диоманде, 65), Винисиус, Мбаппе.
Малага: Эрреро, Пуга (Салинас, 61), Ресио, Галилеа, Рафита, Рафа Родригес (Мартинес, 46), Мерино, Ларрубия, Дотор, Хоакин (Круз, 61), Чупе.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади