«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб сафида Ла Лигадаги 60-голини урди.
Мадридликлар Испания чемпионатининг 3-турида «Малага»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Килиан бир голга муаллифлик қилди.
Бу франциялик ҳужумчининг клуб сафида Ла Лигадаги 60-голи бўлди. Мбаппе ушбу натижага клубдаги учинчи мавсумининг бошида эришди.
Маълумот ўрнида, Испания чемпионатининг 4-тури доирасида «Реал» Севиляда «Бетис» меҳмони бўлади. Учрашув 4 сентябрдан 5 сентябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 бошланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади