Жозе Моуринио Жуд Беллинҳэмни «Олтин тўп» совринига муносиб номзод бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.
«У ўзига ҳам, бошқаларга ҳам жуда талабчан. Бу менга жуда ёқади. У билан келишиб олдим: ҳимояланиш вақтида уни иккинчи чап қанот ҳимоячиси сифатида кўришни истамайман, чунки аввал бу ҳолат тез-тез учрарди. Биз «Бенфика» билан бундан фаол фойдаланардик. Ҳозир эса жамоани бошқача шакллантирдик. У нима қилиши кераклигини билади ва ўзини жуда қулай ҳис қилмоқда.
Мен «Реал Мадрид»да «Олтин тўп»ни қўлга киритишга қодир бир нечта футболчи борлигини айтганман. Мана улардан бири — Жуд. Албатта, Жаҳон чемпионати орқали тарихга кирган футболчилар ҳам бор. Лекин Жуд яримҳимоя марказида — ақлбовар қилмас даража», — дея «Реал» бош мураббийининг сўзларини келтиради AS.
Моуринио: «Жуд билан келишиб олдим. Уни чап қанот ҳимоясига ёрдамлашинини истамайман»
Футбол
31 август, 15:59
«Реал» бош мураббийи англиялик яримҳимоячини эътироф этиб, унинг «Олтин тўп»га лойиқлигини айтди.
Foto: Getty Images