Бугун
20
Ўзбек

«Барса» ва «Ювентус» собиқ яримҳимоячиси Артур Неймарнинг жамоадошига айланди

Футбол
31 август, 17:21
30 ёшли футболчи ватанида ўйнайди.
«Барса» ва «Ювентус» собиқ яримҳимоячиси Артур Неймарнинг жамоадошига айланди
Foto: Santos

«Барселона», «Ювентус» ва «Ливерпул»нинг собиқ яримҳимоячиси Артур Бразилияга қайтди.

21 август куни «Ювентус» 30 ёшли бразилиялик билан келишувни бекор қилганди.

31 август куни эса Артур Неймар ўйнайдиган «Сантос» билан 2026 йил охиригача шартнома имзолади.

Маълумот учун, Турин клуби Артурни 2020 йилда «Барселона»дан 80 миллион еврога сотиб олганди.

Яримҳимоячи ўтган мавсумни «Гремио»да ижарада ўтказди. 2022 йилдан буён у «Ливерпул», «Фиорентина» ва «Жирона» жамоаларида ҳам ижарада ўйнаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Сантос Сантос
  • Бразилия А серияси Бразилия А серияси
Бугунги янгиликлар