«Олтин тўп-2026»га даъвогарлар рўйхати 8 сентябр куни эълон қилиниши хабар берилди.
France Football томонидан 70-марта ўтказиладиган тақдирлаш маросими 26 октябр куни бўлиб ўтади. Тадбир илк бор Лондонда ташкил этилади.
Мукофотлар тоифалари ва улардаги номзодлар сони қуйидагича:
- Эркаклар ўртасида «Олтин тўп» — 30 нафар футболчи;
- Аёллар ўртасида «Олтин тўп» — 30 нафар футболчи.
- Эркаклар ўртасида «Йилнинг энг яхши ёш иқтидори» — 10 нафар футболчи;
- Аёллар ўртасида «Йилнинг энг яхши ёш иқтидори» — 5 нафар футболчи.
- Эркаклар ўртасида «Йилнинг энг яхши дарвозабони» — 10 нафар футболчи;
- Аёллар ўртасида «Йилнинг энг яхши дарвозабони» — 5 нафар футболчи.
- Эркаклар ўртасида «Йилнинг энг яхши мураббийи» — 5 нафар мураббий;
- Аёллар ўртасида «Йилнинг энг яхши мураббийи» — 5 нафар мураббий.
- Эркаклар ўртасида «Йилнинг энг яхши ҳужумчиси» — 10 нафар ҳужумчи;
- Аёллар ўртасида «Йилнинг энг яхши ҳужумчиси» — 5 нафар ҳужумчи.
- Эркаклар жамоалари ўртасида «Йил клуби» — 5 та клуб;
- Аёллар жамоалари ўртасида «Йил клуби» — 5 та клуб.
«Олтин тўп-2026». Совринга номзодлар рўйхати қачон эълон қилиниши ва тадбир санаси маълум
Футбол
31 август, 18:19
Маросим илк бор Лондонда ўтказилади. Бош совринга 30 футболчи даъвогарлик қилади.
Foto: Getty Images