Бугун
20
Ўзбек

Ла Лига. 7 та гол урилган ўйинда «Барса» «Райо Валекано»ни йирик ҳисобда енгди

Футбол
31 август, 17:36
Уч футболчи дублга эришди. Флик жамоаси 1-ўринга қайтди.
Ла Лига. 7 та гол урилган ўйинда «Барса» «Райо Валекано»ни йирик ҳисобда енгди
Foto: Getty Images
31.08.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 5 : 2 Райо Вальекано Райо Вальекано

Испания чемпионатининг 3-турини якунлаб берган ўйинда «Барселона» ўз уйида «Райо Валекано»га 5 та гол уриб, ўз дарвозасидан 2 бор тўп олиб чиқди.

Рафиня дублга эришиб, мавсумдаги голларини 5 тага етказди ва лига тўпурарига айланиб олди. Ямал ҳам дубл қайд этиб, мавсумдаги илк тўпларини киритди, каталониялар сафидаги умумий голлари эса 50 тадан ўтди.

Флик жамоаси очколарини 9 тага етказиб, тўплар нисбатига кўра «Реал»ни ортда қолдирган ҳолда пешқадамликка қайтди. «Райо» эса 1 очко билан 16-поғонада.

Ла Лига. 3-турэ
Барселона — Райо Валекано 5:2

31 август, «Камп Ноу»
Голлар: Рафиня (19, 71), Ямал (21, 90), Лежен (51, автогол) — Камелло (12, 59).
Барселона — Жоан Гарсия, Кунде, Кубарси, Кристенсен, Эспарт, Педри (Канселу, 78), Бернал (Родри, 64), Олмо (Фермин, 64), Гордон (Адейеми, 78), Ямал, Рафиня (Абдулкарим, 85).
Райо Валекано — Карденас, Баллиу, Лежен, Сисс, Вертрувд, Буаре (Диас, 57), Валентин, Лопес (Нтека, 75), де Фрутос (Перес, 58), Гарсия, Камелло (Алемао, 75).
Огоҳлантириш: Педроса (90).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Райо Вальекано Райо Вальекано
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар