Live
3
Ўзбек

Бернал: «Флик Ямал борасида ҳақ эди»

Футбол
1 сентябр, 08:22
«Барселона» яримҳимоячиси жамоадошининг ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Бернал: «Флик Ямал борасида ҳақ эди»
Фото: Gettyimages
31.08.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 5 : 2 Райо Вальекано Райо Вальекано

«Барселона» яримҳимоячиси Марк Бернал жамоадоши Ламин Ямалнинг ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Душанба куни 19 ёшли вингер Ла Лига доирасидаги «Райо Валекано»га қарши ўйинда дубл қайд этди – бу унинг апрел ойидан бери «кўк-анорранглилар» сафидаги илк голлари бўлди.

«Мураббий Ямал борасида ҳақ эди. Сўнгги ўйинларда Ламин гол ура олмаётган бўлса-да, ўз маҳоратини кўрсатаётганди. У бу фазилатларини фаолиятининг илк кунлариданоқ намоён этиб келмоқда. Бугун унинг гол урганидан хурсандмиз», – деди Бернал DAZN нашрига берган интервюсида.

Маълумот учун, «Барселона» ва «Райо Валекано» беллашуви каталонияликларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мезбонлар сафида Рафиня Диас ҳам дублга эришган бўлса, яна бир голни эса мадридликлар ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Райо Вальекано Райо Вальекано
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар