Бугун
20
Ўзбек

Флик: «Асосийси — уч очко, мавсумни яхши бошладик»

Футбол
31 август, 22:30
«Барса» бош мураббийи «Райо Валекано» устидан қозонилган йирик ғалаба ҳақида фикр билдирди.
Флик: «Асосийси — уч очко, мавсумни яхши бошладик»
Фото: Getty Images
31.08.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 5 : 2 Райо Вальекано Райо Вальекано

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоасининг Ла Лига 3-турида «Райо Валекано» устидан қозонилган 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

«Биринчи бўлимда фантастик ўйнадик. Ўтказиб юборилган голга яхши жавоб қайтардик, бундай ҳолатлар бўлиб туради.

Ўз майдонимизда ўйинни яхшироқ назорат қилишимиз керак. Тўпга кўпроқ эгалик қилишимиз лозим. Бу бизнинг менталитетимиз.

Айрим футболчиларимиз олдинга боришни ва ҳужум қилишни хоҳлайди, аммо баъзи вазиятларда ўйин темпини пасайтириш керак.

Асосийси — уч очко, мавсумни яхши бошладик. Родри айрим вазиятларда ўйинни назорат қилиш учун жамоага қўшилган. У ҳали биз билан атиги бир неча кун бўлди, шунинг учун янада яхшиланиши керак.

Кўпроқ назорат керак, чунки рақиб жуда яхши. Уларда бўш зоналарни топа оладиган кўплаб футболчилар бор. Шунингдек, улар стандарт вазиятларда ҳам кучли», — деди «Барселона» бош мураббийи.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Райо Вальекано Райо Вальекано
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар