UFCнинг ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Ҳамзат Чимаев кейинги жангини ўтказишга тайёр эканини айтди ва эҳтимолий рақибларини санади.
«Мен тайёрман, сиз қачон тайёр бўлишингизни айтинг. Шон Стрикленд, Дрикус дю Плесси, Нассурдин Имавов, Кайо Борралио… Ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ», — деб ёзди Чимаев ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Маълумот ўрнида, Чимаев сўнгги жангини 10 май куни ўтказиб, Шон Стриклендга ҳакамларнинг қарори билан мағлуб бўлган ва ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камаридан айрилганди.