Бугун
15
Ўзбек

«Кристал Пэлас» Саррни «Ливерпул»га сотмайди

Футбол
1 сентябр, 04:54
Сенегаллик вингер трансфер ойнасининг сўнгги кунида ҳам Лондон клубини тарк этмайди.
«Кристал Пэлас» Саррни «Ливерпул»га сотмайди
Foto: Getty Images

«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Исмаила Сарр «Ливерпул»га ўтмайди. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар берди.

Манбага кўра, «бургутлар» мерсисайдликларга 28 ёшли футболчини сотмаслигини билдирган. Аввалроқ «Ливерпул» Сарр учун 47 млн евро таклиф қилган, бироқ бу сумма «Кристал Пэлас» кўриб чиқишга тайёр бўлган нархдан анча паст.

Бундан ташқари, Лондон клуби ўзининг асосий футболчиларидан бири бўлган Саррни умуман сотиш вариантини кўриб чиқмаяпти.

Маълумот учун, Сарр янги мавсумда ҳозирча майдонга тушгани йўқ. Унинг «Кристал Пэлас» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Тransfermarkt вингернинг бозор қийматини 45 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар