«Рома» «Челси» вингери Жейми Гиттенсни мавсум охиригача ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Жанлука Ди Марцио маълум қилган.
22 ёшли футболчи «Челси»га 2025 йил ёзида Дортмунднинг «Боруссия» клубидан 56 млн евро эвазига кўчиб ўтганди.
Ўтган мавсумда Гиттенс АПЛда «Челси» сафида 16 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та ассист қайд этди. У ўртача ҳисобда ҳар бир учрашувда 30 дақиқа атрофида майдонда бўлган.
Бироқ сўнгги маълумотларга кўра, «Рома»нинг ижара бўйича таклифига «Челси» рад жавобини берган. Лондон клуби Гиттенсни жорий мавсум режаларининг бир қисми деб ҳисобламоқда ва уни ижарага юборишни истамаяпти.
Шунга қарамай, трансфер ойнасининг сўнгги кунида «Рома» Гиттенс бўйича вазиятни ўзгартиришга умид қилмоқда.