Бугун
15
Ўзбек

Санчес «Комо»га ижара асосида кўчиб ўтади

Футбол
31 август, 23:50
Лондонликлар унинг ўрнини Эмилиано Мартинес билан тўлдирганди.
Санчес «Комо»га ижара асосида кўчиб ўтади
Фото: Getty Images

«Челси» дарвозабони Роберт Санчес «Комо»га ижара асосида кўчиб ўтади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Испаниялик дарвозабон «Монца»га ижарага ўтган Ноэль Тёрнквистнинг ўрнини эгаллайди. Лондонликлар эса унинг ўрнини Эмилиано Мартинес билан тўлдирди.

Маълумот ўрнида, бу мавсум Санчес АПЛда бир ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан икки бор тўп ўтказиб юборди. Ўтган мавсумда эса у 35 та ўйинда иштирок этиб, 47 та гол ўтказиб юборган.

Аввалроқ Жоао Педро «Челси» билан шартномасини узайтиргани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар