«Челси» «Рома» ва Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси Ману Конени трансфер мақсади сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Маълумотларга кўра, «кўклар» вакиллари Коненинг атрофи билан алоқа ўрнатган. Лондонликлар Конени марказий яримҳимояни кучайтириш вариантларидан бири сифатида кўрмоқда.
Агар Энцо Фернандес «Манчестер Сити»га ўтса, клуб унинг ўрнини Ману билан тўлдиришни истамоқда.
Қайд этилишича, Коне «Челси» учун ягона вариант эмас. Лондон клуби «Монако» яримҳимоячиси Ламин Камарага ҳам қизиқмоқда. Бироқ Коне ҳам жамоа учун асосий номзодлардан бири бўлиб қолмоқда.
Коне ўтган мавсумда «Рома» сафида барча турнирларда 37 та учрашув ўтказиб, 2 та гол ва 3 та голли узатма қайд этган.