Бугун
20
Ўзбек

«Эвертон» Балогун билан музокараларни якунлаш арафасида – Романо

Футбол
31 август, 06:28
Балогуннинг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
«Эвертон» Балогун билан музокараларни якунлаш арафасида – Романо
Фото: Getty Images

«Монако» ва АҚШ миллий жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогун фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттиришга яқин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, «Эвертон» клуби 25 ёшли ҳужумчи борасида монегаскларга расмий таклиф юборган. Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда. Яқин кунларда келишув расман амалга оширилиши мумкин.

Маълумот учун, Балогун 2023 йил август ойидан буён «Монако» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 25 ёшли ҳужумчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охирига қадар мўлжалланган. Балогуннинг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эвертон Эвертон
Бугунги янгиликлар