«Страсбург» ҳимоячиси Гела Дуэ фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттиради. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
23 ёшли футболчини Леверкузеннинг «Байер» клуби ўз сафига қўшиб олади. Жамоа францияликлар билан музокаралар ўтказиб, ҳимоячининг трансфери бўйича келишувга эришган. Битимнинг умумий қиймати бонуслар билан бирга 37,5 миллион еврони ташкил қилади.
Қайд этиш лозим, Гела «ПСЖ» футболчиси Дезире Дуэнинг акаси ҳисобланади. У 2024 йилдан буён «Страсбург»да тўп тепмоқда.
Ҳимоячи ўтган мавсум 34 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 7 та ассист амалга оширди. Аввалроқ Факундо Медина «Байер»га кўчиб ўтгани маълум қилинганди.