Бугун
20
Ўзбек

«МЮ» Балденинг трансферидан воз кечди

Футбол
31 август, 06:09
Алехандронинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.
«МЮ» Балденинг трансферидан воз кечди
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби «Барселона» ҳимоячиси Алехандро Балденинг трансферидан воз кечди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, «қизил иблислар» испаниялик 22 ёшли футболчининг трансфери молиявий жиҳатдан жуда қиммат деб ҳисобланган. Шу боис клуб унинг трансферини амалга оширмасликка қарор қилган.

Маълумот учун, Балде янги мавсумда ҳозирча бирор марта майдонга тушгани йўқ. Футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, Алехандронинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар