Бугун
20
Ўзбек

Кэррик: «Рэшфорд учун жуда хурсандман»

Футбол
31 август, 01:10
«МЮ» бош мураббийи англиялик вингер ҳақида фикр билдирди.
Кэррик: «Рэшфорд учун жуда хурсандман»
Фото: Getty Images
30.08.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед 5 : 2 Испвич Испвич

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик жамоа вингери Маркус Рэшфорднинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Мен Маркус учун жуда хурсандман. У «Манчестер Юнайтед»да ўзини бахтли ҳис қилаётганига ва асосий таркибда майдонга тушиб, чиройли ғалабада иштирок этганидан мамнун эканига ишончим комил. У ўзини яхши кўрсатди», — дея Кэррикнинг сўзларини келтиради The United Stand.

28 ёшли футболчи АПЛнинг 2-турида «Ипсвич»га қарши ўтказилган ва «қизил иблислар»нинг 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланган баҳсда 80 дақиқа ҳаракат қилди. Бу Рэшфорднинг клубга қайтганидан кейин жамоа сафидаги илк асосий таркибдаги ўйини бўлди.

Маълумот ўрнида, Маркус ўтган мавсумни «Барселона»да ижара асосида ўтказган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Испвич Испвич
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар