«Аталанта» яримҳимоячиси Мартен де Рон «Рома» сафига келиб қўшилди. Бу ҳақда римликлар матбуот хизмати хабар берди.
Бергамоликлар сафида тажрибали яримҳимоячи 445 та учрашувда майдонга тушди. Де Рон бу баҳсларда 23 та гол урди ва 32 та ассист амалга оширди.
Янги жамоасида нидерландиялик футболчи 15-рақам остида ҳаракат қилади. Трансфер қиймати эса 1 миллион еврони ташкил қилди.
Мартен «бўрилар» билан 2028 йил июн ойи охирига қадар мўлжалланган икки йиллик шартнома имзолади. Аввалроқ «Рома» Пеллегрини билан шартномани узайтиргани маълум қилинганди.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади