«Рома» афсонаси ва собиқ сардори Франческо Тотти клубга қайтиш эҳтимоли ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Рома» мен учун ҳамиша ҳамма нарса бўлган, ҳозир ҳам шундай ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бу клуб мен учун жуда қадрли, ҳатто ҳаётимнинг бир қисмига айланган.
Ушбу либосда бошдан кечирганларим, менимча, ҳеч нарса билан тенглаша олмайди. «Рома»га қайтишми? Ҳеч қачон ҳеч қачон дема», — деди собиқ футболчи.
Қайд этиш лозим, «Рим императори» лақаби билан машҳур бўлган Тотти бутун профессионал фаолиятини «Рома»да ўтказган ва 2017 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. Сентябр ойида собиқ ҳужумчи 50 ёшни қаршилади.
Маълумот ўрнида, А Сериянинг етти туридан сўнг «бўрилар» 17 очко билан учинчи поғонани банд этиб турибди. Римликлар пешқадам бўлиб турган «Интер»дан икки очкога ортда қолмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади