Live
15
Ўзбек

«Унда улкан салоҳият бор» — Кэррик «МЮ»нинг янги футболчиси ҳақида

Футбол
29 август, 06:12
Жамоа бош мураббийи янги яримҳимоячининг имкониятларини юқори баҳолади.
«Унда улкан салоҳият бор» — Кэррик «МЮ»нинг янги футболчиси ҳақида
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик яримҳимоячи Карлос Балеба трансфери ҳақида фикр билдирди.

«Карлоснинг бизга қўшилганидан жуда хурсандмиз. У жамоага тез мослашди. Менимча, у бизга кўп нарса беради. У айни пайтда жуда яхши ёшда, шу билан бирга тажрибага ҳам эга. У АПЛни яхши билади. Унда улкан салоҳият бор. Шунинг учун бу биз учун жуда яхши трансфер», — деди Кэррик Sky Sports'га.

Маълумот учун, 22 ёшли Балеба «Брайтон»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтди. Камерунлик яримҳимоячи янги мавсумда ҳали майдонга тушмади.

«Манчестер Юнайтед» 30 август куни АПЛнинг 2-турида «Ипсвич»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар