Live
15
Ўзбек

Фирмино «Ливерпул» афсоналари сафида «Энфилд»га қайтишни истамоқда

Футбол
29 август, 06:50
Бразилиялик ҳужумчи собиқ клубининг хайрия учрашувида иштирок этишни хоҳлаётганини билдирди.
Фирмино «Ливерпул» афсоналари сафида «Энфилд»га қайтишни истамоқда
Foto: Getty Images

Қатарнинг «Ас Садд» клуби ҳужумчиси ва «Ливерпул»нинг собиқ футболчиси Роберто Фирмино фаолиятини якунлагач, мерсисайдликлар афсоналари иштирокидаги учрашувда майдонга тушишни исташини айтди.

«Бир кун келиб, албатта, «Энфилд»га қайтаман. Бу мен учун алоҳида жой. «Ливерпул» афсоналари сафида хайрия учрашувларидан бирида ўйнаб, қайтишни истардим. Агар мени чақиришса, албатта ўйнайман.

«Ливерпул»ни тарк этганимга уч йил бўлди, аммо ҳануз жамоанинг барча ўйинларини томоша қилишга ҳаракат қиламан. Бу клуб мен ва оилам учун жуда катта аҳамиятга эга. Мухлислар бизга доимо ажойиб муносабатда бўлишган. Бизда жуда кўп ажойиб хотиралар бор. Клуб сафида урган голларим, қўлга киритган совринларим ва шаҳар бўйлаб ўтказилган парадлар бизга жуда кўп қувонч берган. У ерда шунча вақт ўйнаш Худонинг берган совғаси. Эришган ютуқларимиз билан фахрланаман», — деди Фирмино Тhe Athletic нашрига.

Фирмино, шунингдек, фаолиятини имкон қадар узоқ давом эттирмоқчи эканини таъкидлади. У соғлом бўлиб, жамоасига фойда келтира олса, ҳатто 40 ёшгача ўйнашга қарши эмаслигини айтди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар