«Ливерпул» «Кристал Пэлас» ҳужумкор яримҳимоячиси Исмаила Сарр трансфери бўйича янги таклиф юборишга тайёрланмоқда. Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, «бургутлар» футболчи учун билдирилган 60 млн евролик дастлабки таклифни рад этган.
«Ливерпул» яқин вақт ичида Саррни ўз сафига қўшиб олиш учун яна бир бор уриниб кўриши кутилмоқда. Айни пайтда футболчининг ўзи ва мерсисайдликлар ўртасида келишув мавжуд. Томонлар 2031 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома шартларини келишиб олган.
Маълумот учун, Исмаила Сарр 2025/26 йилги мавсумда 45 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол ва 1 та ассист қайд этган.