Live
15
Ўзбек

Ди Марцио: Кессиэ «Ювентус»га ўтмайди — томонлар келиша олишмади

Футбол
29 август, 06:24
Яримҳимоячининг Турин клубига трансфери амалга ошмай қолиши мумкин.
Ди Марцио: Кессиэ «Ювентус»га ўтмайди — томонлар келиша олишмади
Фото: Gettyimages

Яримҳимоячи Франк Кессиэнинг «Ювентус»га эркин агент сифатида трансфери амалга ошмай қолиши мумкин.

Аввалроқ, туринликлар Кот-д’Ивуар миллий жамоаси 29 ёшли хавбекига йилига 3,5 млн евро таклиф қилгани ва бу суммани ошира олмаслиги айтилганди. «Рома» ҳам футболчи хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Жанлука Ди Марцио хабарларига кўра, Кессиэ «Ювентус»га шартнома шартлари борасида келиша олмагани туфайли клуб билан шартнома имзоламаслигини маълум қилган.

Фабрицио Романо Sky таяниб хабар беришича, музокараларда муаммо битимнинг учинчи йили бўлган – қандай ҳолатда шартнома учинчи йилга узайтирилиши, ана шу йилда футболчининг маоши қанча бўлиши борасида аниқ келишув бўлмаган.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Франк «Ал Аҳли» сафида Саудия Арабистони чемпионати дорасидаги 26 ўйинда 5 та гол урди ва 3 та ассист етказиб берди. ЖЧ-2026да яримҳимоячи 4 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Бугунги янгиликлар