«Реал» бош мураббийи Моуринио яримҳимоячи Жуд Беллингҳэм ҳақида фикр билдирди.
«Жуд ноёб футболчи. У «Реал» учун жуда муҳим, аммо мен кўпроқ жамоа ҳақида гапиришни ёқтираман. Барчасидан мамнунман. Биз ягона жамоа сифатида ҳаракат қилишимиз керак. Мухлислар стадионга ушбу футболчиларни кўриш, уларнинг жамоавий футбол намойиш этиши ва ғалабага эришишига гувоҳ бўлиш учун келишади», — деди Моуринио матбуот анжуманида.
Маълумот учун, 23 ёшли Беллингҳэм янги мавсумда Ла Лигада 2 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та ассист қайд этди.