Бугун
43
Ўзбек

Моуринио Мбаппенинг бир мавсумда 60 та гол уриши мумкинлиги ҳақида гапирди

Футбол
27 август, 05:54
Мураббий ҳужумчининг шахсий статистикасидан кўра жамоавий совринларни устун қўйишини таъкидлади.
Моуринио Мбаппенинг бир мавсумда 60 та гол уриши мумкинлиги ҳақида гапирди
Foto: Getty Images
26.08.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 4 : 1 Реал Сосиедад Реал Сосиедад

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Килиан Мбаппенинг мавсумдаги голлари сони ҳақида фикр билдирди. Франциялик ҳужумчи Ла Лиганинг «Реал Сосиедад»га қарши баҳсида ҳет-трик қайд этиб, жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

«Килиан ажойиб футболчи. У 40, 50 ёки 60 та гол уришини айта олмайман. Мен совринлар билан 40 та гол уришини, совринсиз 60 та гол уришидан афзал кўраман.

Мен унинг жамоа учун кўпроқ ишлаган ҳолда 40 та гол уришини, фақат ўзи учун ўйнаб 60 та гол уришидан устун қўяман. Килиан билан боғлиқ вазиятдан жуда мамнунман», — деди Моуринио.

Мутахассис Мбаппенинг жамоа ривожига қўшаётган ҳиссаси, масъулиятни ўз зиммасига олаётгани ва меҳнатсеварлигини ҳам алоҳида эътироф этди.

Моуринио ҳужумчини «Реал Сосиедад»га қарши баҳсда тўлиқ 90 дақиқа майдонда қолдирганини ва ҳатто тўртинчи голни уришига умид қилганини айтди. Винисиус Жуниор гол урганидан сўнг эса уни захирага олишга қарор қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Реал Сосиедад Реал Сосиедад
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар