Live
4
Ўзбек

Алварес «Севиля»га қарши ўйнамайди — Симеоне буни тасдиқлади

Футбол
28 август, 07:29
«Атлетико» бош мураббийи аргентиналик ҳужумчининг таркибда йўқлиги хақидаги саволга жавоб берди.
Алварес «Севиля»га қарши ўйнамайди — Симеоне буни тасдиқлади
Фото: Gettyimages
29.08.2026, 15:30 Испания Ла Лигаси Севилья Севилья - : - Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

«Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоанинг форварди Хулиан Алвареснинг йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Аввалроқ, аргентиналик саломатлиги билан боғлиқ муаммо туфайли уч кундан буён «Атлетико»нинг жамоавий машғулотларида иштирок этмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

«Ҳозир барча саволлар Хулиан ҳақида бўлишини яхши тушуниб турибман. Аммо ҳозир бор эътиборим «Севиля»га қаратилган, Алварес эса бу баҳсда иштирок эта олмайди», — деди Симеоне матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига 3-тури доирасидаги «Севиля» - «Атлетико» ўйини шанба, 29 август куни бўлиб ўтади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 00:30да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Севилья Севилья
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар