Хулиан Алварес «Атлетико»нинг Ла Лига 3-турида «Севиля»га қарши ўйини учун қайдномасидан жой олмади. Мадрид клуби матбуот хизмати учрашув учун футболчилар рўйхатини эълон қилди, унда аргентиналик ҳужумчи йўқ.
Маълумот учун, Алварес бир неча кун давомида ўзини яхши ҳис қилмагани сабабли жамоа машғулотларида қатнашмаганди. Кейинчалик «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ҳам ҳужумчи «Севиля»га қарши баҳсни ўтказиб юборишини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, Алварес трансфер ойнаси ёпилишидан олдин «Барселона»га ўтиш умидини сақлаб қолмоқда. У «Арсенал» вариантини кўриб чиқмаётгани ҳақида ҳам хабар берилганди.
«Севиля» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳс 29 август куни Тошкент вақти билан 00:30 да бошланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади