«Сабаҳ» клуби кузатув кенгаши аъзоси Игор Пономарёв Чемпионлар Лигаси 2026/2027-йилги мавсум умумий босқичи қуръасига изоҳ бериб ўтди.
«Биз «ўлим гуруҳига» тушдик, десак ҳам бўлаверади. Бизга жуда кучли рақиблар тушди. Бир томондан, бу бизни юксалтиради - биз янада ривоэланишимиз этишимиз ва яхшироқ ўйнашимиз керак. Озарбайжонга бундай катта жамоалар келиши ажойиб. Курашамиз. Биз шунчаки таслим бўлмаймиз — мана шу нарса аниқ. Яхши натижа кўрсатишни истаймиз. Бунга ҳаракат қиламиз.
2006 йил жаҳон чемпионатида Швеция «ўлим гуруҳи»га тушганди — улар ушбу қийин вазифани уддалаб, кейинги босқичга чиқа олишганди, буни ҳеч қачон унутмайман. Шундай экан имкон қадар яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан. Бундай рақиблар билан ўйнаш йигитлар учун — катта завқ. Ўз навбатида бу футболчилар янада яхшироқ ўйин кўрсатишлари учун имконият», — деди Пономарёв.
Эслатиб ўтамиз, қуръа натижаларига кўра «Сабаҳ» ЕЧЛ умумий босқичида «Барселона», «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Боруссия» (Дортмунд), «Наполи», «Вилярреал», «Славия» (Прага) ва «Викинг» жамоалари билан баҳс олиб боради.