Live
9
Ўзбек

Арбелоа: «Реал»даги даврим яхшироқ ўтишини истардим»

Футбол
29 август, 07:59
«Қаймоқранглилар» собиқ устози Мадриддаги иш даврини ёдга олди.
Арбелоа: «Реал»даги даврим яхшироқ ўтишини истардим»
Фото: Gettyimages

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Алваро Арбелоа «қаймоқранглилар» устози сифатида ишлаган даври ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. Испаниялик 2026 йилнинг январ ойидан то июн ойигача жамоани бошқариб борди. Унинг қўл остида «Реал» Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар Лигасида 1/4 финалга етиб борди.

«Реал»ни бошқариш жуда фойдали бўлди, бу ажоийиб имконият. Албатта, барчаси яхшироқ бўлишини истардим, аммо клубдаги даврим қандай ўтган бўлса, шундай бўлди. Мен «Реал»дан доимо миннатдорман. Мен ҳақиқий мадридистман ва шундай бўлиб қолади. Утсига-устак ҳозирда жамоани менинг дўстим бошқармоқда. «Реал» — ҳаётимдаги энг муҳим клуб. Мен унинг барча ўйинларини кузатиб бораман. Бу ерда бўлишимга ҳам «Реал» сабабчи», — дея Арбелоа сўзларидан иқтибос келтиради DAZN.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар