«Реал» «Рома» ва Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси Ману Конега қизиқиш билдирмоқда. Мадрид клуби 25 ёшли футболчини марказий ярим ҳимояни кучайтириш учун потенциал номзод сифатида кўрмоқда.
Бироқ Коне трансфери амалга ошиши учун «Реал» аввал асосий яримҳимоячилардан бирини сотиши керак. «Манчестер Юнайтед», «Ливерпул» ва «Челси» ушбу позицияга футболчи излаётгани сабабли Мадрид клуби таркибдаги айрим футболчилар бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
«Реал» скаутлари, Хуни Калафат бошчилигида, Коненинг ўйинларини стадиондан кузатиб келган. Футболчининг салоҳияти клуб томонидан юқори баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Коненинг шартномасидаги товон пули тахминан 60 млн еврони ташкил этади. Ўтган мавсумда у А Серияда 29 та учрашувда 2 та гол ва 3 та ассист қайд этди. ЖЧ 2026да эса 5 та баҳсда майдонга тушиб, бир бор сариқ карточка олди.