«Реал» «Гранада» марказий ҳимоячиси Оскар Наасеини трансфер қилиш бўйича келишувга эришди. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 21 ёшли футболчи учун 2 млн евро тўланади.
Наасеи келажак учун иқтидор сифатида баҳоланмоқда ва дастлаб «Реал»нинг «Кастиля» жамоасига қўшилади. Унга Германия клублари ҳам қизиқиш билдирган, бироқ футболчи Мадрид жамоасини танлаган.
Наасеи тиббий кўрикдан ҳам муваффақиятли ўтган.