Вилсон Изидор «Сандерленд» билан янги шартнома имзолади. Келишув 2030 йилгача мўлжалланган.
Изидор 2024 йил августида дастлаб ижара асосида жамоага қўшилган, 2025 йил февралида эса клуб унинг трансферини доимий асосда расмийлаштирганди. Ҳужумчи «Сандерленд» сафидаги илк мавсумида 12 та гол уриб, жамоанинг АПЛга қайтишига ёрдам берган.
У «Ковентри Сити»га қарши Чемпионшип плей-офф яримфиналидаги сафар ғалабасида ҳам муҳим гол муаллифи бўлган. Изидор ҳозирга қадар клуб сафида барча мусобақаларда 82 та учрашув ўтказиб, 19 та гол урган.