Live
3
Ўзбек

«Сандерленд» «Барселона» яримҳимоячиси трансфери бўйича музокара олиб бормоқда — Mundo Deportivo

Футбол
25 август, 05:44
Инглиз клуби испаниялик яримҳимоячи Марк Касадо трансферига жиддий киришган.
«Сандерленд» «Барселона» яримҳимоячиси трансфери бўйича музокара олиб бормоқда — Mundo Deportivo
Фото: Gettyimages

Англиянинг «Сандерленд» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Марк Касадо трансфери бўйича фаол тарзда музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

22 ёшли таянч яримҳимоячиси Ханс-Дитер Фликнинг узоқ муддатли режаларига кирмайди ва инглизлар бу вазиятдан фойдаланиб қолишни ният қилган. Таъкидланишича, Касадо яқин кунлар ичида келажаги борасида якуний қарорга келади.

Манбанинг ёзишича, яримҳимоячи Саудия Арабистонидан тушган таклифга қарамай, фаолиятини Европада давом эттирмоқчи. Аввалига «Барселона» академияси тарбияланувчиси трансфери учун асосий номзод сифатида «Ноттингҳем Форест» крилаётганди, аммо «Сандерленд» рақобатчиларни ортда қолдириб, кеилшувни қисқа муддатда якунлашни ният қилган.

2025/2026-йилги мавсумда Касадо Ла Лига доирасида «Барселона» сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма етказиб берди. Шунингдек, футболчи Чемпионлар Лигасининг 6 та беллашувида иштирок этди.

Transfermarkt портали испаниялик яримҳимоячининг актуал трансфер нархини 18 млн еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Касадонинг «Барселона» билан 2028 йил ёзигача мўлжалланган шартномаси мавжуд.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сандерленд Сандерленд
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар