«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио ёзги трансфер ойнасининг қолган қисми учун жамоанинг режалари ҳақида фикр билдирди.
«Мен учун таркиб масаласи ёпилган. Аммо трансфер ойнаси ҳали очиқ. Агар бирор футболчи кетишни истаса... Билмайман. Мен қўлимдаги футболчилардан жуда мамнунман. Ҳеч кимнинг кетишини истамайман», — деди мутахассис.
«Реал» янги мавсумни Ла Лигада ғалаба билан бошлади. Мадридликлар сафарда «Эспанёл»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Маълумот учун, «Реал» навбатдаги учрашувини Ла Лиганинг 3-турида «Реал Соседад»га қарши ўтказади. Баҳс 26 август куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Испанияда ёзги трансфер ойнаси 1 сентябр куни ёпилади.