Бугун
34
Ўзбек

Кунде бу мавсум «Барса»да фақат захира варианти бўлиши мумкин

Футбол
25 август, 01:00
Футболчининг трансфер ойнаси ёпилгунига қадар клубни тарк этиши эҳтимоли ҳам бор.
Кунде бу мавсум «Барса»да фақат захира варианти бўлиши мумкин
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳимоячиси Жюл Кунде бу мавсумда мунтазам ўйин амалиётисиз қолиб кетиши мумкин. Бу ҳақда Catalunya Radio хабар берди.

«Кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик франциялик футболчига ҳимоянинг ўнг қанотида асосий вариант сифатида уни эмас, Эрик Гарсияни кўраётганини маълум қилган.

Германиялик мутахассис Кунде энди қанот ҳимоячиси эмас, асосан марказий ҳимоячи сифатида кўрилишини тушунтирган. Бироқ футболчининг ўз позициясида ҳам у фақат захира варианти бўлиши мумкин.

Футболчининг трансфер ойнаси ёпилгунига қадар клубни тарк этиши эҳтимоли ҳам бор. «Барселона» муносиб таклиф тушса, 27 ёшли ҳимоячини сотишга тайёр.

Аввалроқ каталонияликлар шу ёзда беш нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар