Бугун
34
Ўзбек

Двалишвили: «Ўтган сафар Ян мени деярли ўлгудек қилиб дўппослаганди»

MMA
25 август, 00:35
Мераб Пётр билан бўладиган трилогия ҳақида фикр билдирди.
Двалишвили: «Ўтган сафар Ян мени деярли ўлгудек қилиб дўппослаганди»
Фото: Getty Images

UFCнинг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Мераб Двалишвили Пётр Ян билан бўладиган трилогия ҳақида фикр билдирди.

«Ўтган сафар Пётр Ян мени деярли ўлгудек қилиб дўппослаганди. Шунинг учун бу сафар бундай ҳолат такрорланмаслигига бор кучим билан ҳаракат қиламан», — деди Двалишвили.

2023 йилда Двалишвили ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган, 2025 йилда эса Ян реванш жангда ғалабани қўлга киритган.

Маълумот ўрнида, ушбу жангчиларнинг учинчи жанги 24 октябр куни Абу-Дабидаги UFC 333 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Бугунги янгиликлар