Бугун
34
Ўзбек

«Астон Вилла» Леау трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда

Футбол
25 август, 00:10
Футболчи «Милан»дан кетишга ҳар қачонгидан ҳам яқин.
«Астон Вилла» Леау трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда
Фото: Getty Images

«Милан» вингери Рафаэл Леау яқин кунларда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлука ди Марцио хабар берди.

Айни пайтда бирмингҳэмликлар «россонери» билан трансфер суммасини келишишга уринмоқда ва бу борада фаол ҳаракат қиляпти.

Қайд этилишича, ҳозир Леау «Милан»дан кетишга ҳар қачонгидан ҳам яқин. Футболчининг ўзи ҳам бундай трансферга қарши эмас.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Рафаэл А Серияда 29 та учрашув ўтказиб, 9 та гол урди ва миланликларнинг энг яхши тўпурари бўлди. Аввалроқ «Милан» ва «Фенербаҳче» Леау трансфери бўйича келишувга эриша олмагани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар